Click to listen highlighted text!

РАНГЛАР ЖИЛОСИ

Бахтигул Убайдуллаева  Гулистон шаҳридаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олади. У табиат шайдоси,   шу боис манзара жанрида ижод қилади. Ёш мусаввирнинг ижодий ишлари билан танишганда, улардаги табиатнинг ёрқин манзаралари, юртимизнинг кўркам, бетакрор гўшалари, шунингдек, қадимий обидалар  акс этган суратлар эътиборимизни тортди.

Бахтигул  устози Наби Жумаевдан ранг-тасвир сирларини ўрганмоқда.

Гуруҳимизда  ўн нафар ўқувчи сабоқ олади, – дейди Н.Жумаев. – Бахтигул ўзининг интилувчанлиги,  тиришқоқлиги, меҳнаткашлиги билан  бошқа ўқувчилардан ажралиб туради.  Шунингдек, рангларни танлашга,  фасллар билан ранглар уйғунлигини акс эттиришга алоҳида эътибор беради.  У бир неча кўрик-танловларда фаол қатнашиб, юқори баҳоларга  сазовор бўлган.

Яқинда бўлиб ўтган тасвирий санъат фестивалида Бахтигул бир неча ишлари билан иштирок этди. Кўргазмадаги юзлаб  асарлар орасида у чизган суратлар ажралиб турарди. Улар мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Фестивал якунига  кўра Бахтигул Убайдуллаева  Ўзбекистон Баддий академиясининг кумуш медалига  сазовор бўлди.

Ёш мусаввир  изланишда давом этмоқда.

 

Х. ПАРДАБОЕВА.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!