Click to listen highlighted text!

БОЛАЛАР ШОДЛИГИ – ОЛАМ ШОДЛИГИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ёшларга оид сиёсатни амалга оширишга қаратилган тадбирлар дастури ҳамда “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 1-июнь –  Халқаро болалар куни муносабати билан Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари қатор чора-тадбирларни амалга оширдилар.

Хусусан, 1 июнь куни вилоят ҳокимлиги, бирлашма  ва Гулистон шаҳар маданият ва истироҳат боғи маъмуриятининг  қўшма қарорига асосан, боғда фаолият юритаётган аттракционлар соат 800 дан соат 1100 гача болажонларга бепул хизмат кўрсатди.  Шу куни «Касаба уюшмаси-болаларга» акцияси доирасида ҳар бир туман ва шаҳардан 20 нафардан кам таъминланган оилалар фарзандларининг истироҳат боғига ташрифи ташкиллаштирилди. Болажонлар «Камолот» ЁИҲнинг вилоят бўлими фаоллари, Болалар эътиборига  мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокидаги концерт дастури ва театр томошалари намойиш этилди. Жажжиларга касаба уюшмалари ва ҳомийлар томонидан музқаймоқлар ва ширинликлар улашилди.

– Байрам тадбирига Сирдарё туманидаги мактаблардан 16 нафар имконияти чекланган оилалар фарзандларини олиб келдик. Бу ерда улар кўнгилли ҳордиқ чиқаришди, ҳомийларнинг совғаларини олишди. Байрам ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, – дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё тумани кенгаши раиси Мурод Хайитқулов.

Ушбу хайрли тадбирдан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг доимий ҳамкорлари «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган хайрия фонди вилоят бўлими ҳамда «Ёшлар театри» ҳам четда қолишмади.

Бўлим томонидан болажонлар учун байрам дастурхони ташкил этилди. «Ёшлар театри» томонидан байрам концерт дастури тақдим этилди.

 

 Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!