Click to listen highlighted text!

МАҲАЛЛАМИЗ ПАҲЛАВОНЛАРИ

       Мустақиллигимизнинг қутлуғ 25 йиллик байрами арафасида юртимиз бўйлаб турли маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Бу борада нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ҳамкорлик асосида ўтказаётган тадбирлари алоҳида эътиборга моликдир.

       Яқинда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви ва ҳамкор ташкилотлар томонидан  Гулистон шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  кураш спорт тури бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” турнири мусобақасининг  вилоят  финал босқичи  ўтказилди.

     Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2016 йил 11 апрелдаги “Маҳалла ёшлари ўртасида кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 54-сонли йиғилиш баёни ва республика бошқарувининг 2016 йил 20 апрелдаги 98-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган ушбу мусобақанинг асосий мақсадлари – азалий қадриятимиз бўлган ва умуминсоний қадриятга айланган, ҳалоллик, бағрикенглик, инсонпарварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган ўзбек курашини янада ривожлантириш, ёш авлоднинг жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, ҳар томонлама етук инсонлар – паҳлавонлар бўлишига шароит яратиш, уларни ёзги дам олиш кунларида спорт мусобақаларига жалб этишдан иборатдир.

    Мусобақанинг ҳудудий финал босқичи 11 та туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 66 нафар, 2002-2003 йилларда туғилган, 46, 50, 55 кг вазндаги ўғил болалар, 44, 48, 52 кг вазндаги қиз болалар ўртасида ўтказилди.

    Шуни ҳам айтиш жоизки, мустақил юртимизда ўзбек миллий курашига қизиқувчи ёшларнинг сони ортиб бормоқда, бу спорт тури  нафақат ўғил болалар, балки, қиз болалар ўртасида ҳам оммалашиб бормоқда. “Маҳалламиз паҳлавонлари” вилоят финал  босқичида ушбу жиҳат сезилиб турди.

   Қизлар ўртасидаги беллашувларда 44 кг вазн бўйича 1-ўринни Сайхунобод тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сабина Абдумўминова, 2-ўринни Сирдарё тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Дилрабо Зарипова, 3-ўринни Мирзаобод тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Фотима Абдуллаева ва Мирзаобод тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Севинч Қурбоновалар эгалладилар.

    48 кг вазн тоифасида 1-ўринга  Мирзаобод тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Севинч Қўчқорова, 2-ўринга Гулистон шаҳар “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мухлиса Исроилова, 3-ўринга Сирдарё тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ўғилой Омонова ва Боёвут тумани “Совотобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ситора Икромовалар муносиб деб топилдилар.

   52 кг вазн бўйича 1-ўринни Гулистон шаҳар “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мадина Мўминова, 2-ўринни Мирзаобод тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Муқаддас Йўлдошева, 3-ўринни Мирзаобод тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сабоҳат Юлдашева ва Боёвут тумани “Совотобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Саида Эгамназаровалар эгаллашди.

    – Ушбу турнирда иштирок этиб, ўз вазним бўйича 1-ўринни эгаллашга сазовор бўлдим, – дейди турнир иштирокчиси Мадина Мўминова- -Ўзбек кураши кейинги йилларда қизлар ўртасида ҳам оммалашиб бораётган спорт турларидан бўлиб, мен кураш секциясига 8 ёшимдан бошлаб қатнашаман. Албатта бу ғалабага меҳнатим ва устозларимнинг кўмагида эришдим.

    Худди шундай, ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда 46 кг вазн тоифасида 1-ўринни Сайхунобод тумани “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Жаҳонгир Қурбонов, 2-ўринни Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сардор Отабоев, 3-ўринни Сирдарё тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сулаймон Вейсалов ва Гулистон шаҳар “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мухаммаджоновлар эгаллаб, турнир ташкилотчиларининг дипломлари ва қимматбаҳо совғаларига эга бўлдилар.

   50 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллаган Сайхунобод тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Жасур Ҳамидовга тенг келадигани топилмади,  2-ўрин Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Жавоҳир Абдуфаёзовга насиб этди, 3-ўрин  Гулистон шаҳар “Қаропчи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Санжар Акрамжоновга берилди.

   55 кг вазн тоифасида 1-ўринни Сирдарё тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Жасурбек Каримов, 2-ўринни Ширин шаҳар  А.Темур номли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Аббос Бердиалиев, 3-ўринни Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хуршид Сафаровлар эгаллашди.

  Ғолиблар ҳамда иштирокчиларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ҳамкор ташкилотлар томонидан дипломлар, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

   Мусобақа давомида маданий тадбирлар ташкил этилиб, таниқли санъаткорлари чиқишлари мусобақага байрамона шукуҳ бағишлади. 

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!