Click to listen highlighted text!

КЎТАРИНКИ РУҲДА Янги йил байрами тадбирлари

     Боёвут енгил  саноат ва агросервис  касб-ҳунар  коллежи  ишчи ходимлари ва  талаба ёшлари  Янги – 2017 йилни кўтаринки руҳда кутиб олмокдалар. Коллежда бўлиб ўтган Янги йил  тадбирида   шеър ва кўшиқлар, қувноқ рақслар,  кулгили саҳна кўринишлари, Қорбобо  ва  Қорқизнинг табриклари барчага  қувонч  ва шодлик  бахшида этди.

        –   2016 йил  менинг  ҳаётимда ўчмас из қолдирди. Коллеж маъмурияти ва касаба уюшма ташкилоти ўқиш ва жамоат ишларидаги  фаоллигимни инобатга олиб  мени Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг стипендиясига тавсия этишди, – дейди  касаба уюшма стипендияси  соҳибаси,  2-босқич  талабаси Сарвиноз Аблязова.

       Янги йил  тадбирида  фаол иштирок этган ёшлар  касаба уюшма ташкилоти совғалари билан  тақдирландилар.

         Шунингдек, эҳтиёжманд оила  фарзандлари ҳам Янги йил  совғалари олишди.

                        Масъул ташкиотчи  И.Буриев.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!