Click to listen highlighted text!

БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ

   “Касаба уюшмалари – болаларга!” акцияси доирасида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ҳам хайрли ишлар амалга оширилаётир. Хусусан,  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон тумани кенгаши томонидан  Янги йил байрами муносабати билан кам таъминланган оилаларнинг 5 нафар уйда таълим олаётган ногирон фарзандларига  байрам  совғалари топширилди. Шунингдек, ҳудуддаги 70 –мактаб интернат ўқувчилари учун ҳам байрам тадбири уюштирилиб,  совғалар улашилди.

         -Бундай тадбирлар ҳали давом этади, Янги йилда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди, – дейди ТФМ ходимлари касаба уюшмаси Гулистон туман Кенгаши раиси Ўсарқул Усанов.

 

Алижон Мамарасулов, ТФМ ходимлари касаба уюшмаси

Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!