Click to listen highlighted text!

БАЙРАМОЛДИ САЁҲАТИ

Юртимизга кириб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрами олдидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан Сардоба туманида истиқомат қилиб келаётган 50 нафар аёлларнинг жорий йил 14-15 март кунлари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларни зиёрат қилиб келишлари амалга оширилди.
Саёҳатчи аёлларнинг таркиби туманнинг пилла, пахта ва ғалла режалари бажарилишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган қишлоқ аёллари таркибидан саралаб олинди.
Сирдарёликлар Самарқандга борган куни дастлаб имом Ал – Бухорий масжидини зиёрат қилишди.
Иккинчи куни эса Улуғбек расадхонаси, Хожа Дониер макбараси, Шоҳизинда ансамбли, Ислом Каримов қабри, Ҳазрати Хизр масжиди, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Бибихоним жоме масжиди каби тарихий жойларни бориб кўришди.
Ҳалол меҳнатда тобланган аёллар соҳибқирон Амир Темур мангу қўниб топган гўзал Самарқандда биринчи бор бўлиб туришганини ва саёҳатдан ҳайратларини яшириб ўтиришмади.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!