Click to listen highlighted text!

“ХОВОСОБОД” ГА САЁҲАТ

           Хабарингиз бор, Янги йил байрами олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоятимизнинг Янгиер шаҳрида йирик саломатлик маскани “Янгиер” санаторийсини қуриб фойдаланишга топширди.
Бугунги кунда бу ерда республикамизнинг турли ҳудудларидан 250 нафарга яқин киши даволанмоқда.
Куни кеча касаба уюшма фаоллари ушбу санаторийда дам олиб, даволанаётганлардан 30 нафар кишининг Ховос туман марказидаги “Ховос тепалиги” зиёратгоҳига саёҳатларини ташкил қилишди.
Зиёратчилар дастлаб “Саъду Саъид” қадамжосини, “Шербобо” ва “Юсуф бобо” мақбараларини, сўнгра эса “Хадича оча” мақбарасини зиёрат қилишди.
Республикамизнинг турли ҳудудларидан келиб, даволанаётган бу меҳмонлар бир олам таасуротлар билан қайтишди.

 

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!