Click to listen highlighted text!

КУН ТАРТИБИДА ЯНГИ ҚОНУН ТАРҒИБОТИ ВА ҲИСОБОТ-САЙЛОВЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК

               Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов ўтказилиши бўйича ва 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш мақсадидаги амалий ўқув-семинари бугун Сайхунобод туманида давом эттирилди. Семинарда тармоқлар касаба уюшмаларининг масьул ташкилотчилари ва Боёвут туманидаги барча бошланғич ташкилотлари раислари ва фаоллари иштирок этишди.
Ўқув семинарни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.Эшназаров бошқариб борди.
Семинарда қонуннинг айни пайтдаги долзарблиги ва аҳамияти, корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаларининг ўрни, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва аъзолари учун белгиланган имкониятлар, ижтимоий шериклик муносабатлари, жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Шу билан бирга, касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси), унга жиддий тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларига касаба уюшмаси ташкилотининг фаолларини ҳам кенг жалб этиш, ҳисобот-сайлов йиғилишини (конференциясини) амалдаги меъёрий ҳужжатлар, Низом ва қарорларга риоя этган ҳолда ўтказиш ва йиғилиш (конференция) ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳақида тушунчалар берилди.
Ўқув-семинар савол-жавоб ва мунозара тарзида ташкил этилиб, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари фаол иштирок этдилар.
Тадбирда касаба уюшмалари ва иш берувчилар вакилларининг 80 дан зиёд вакиллари қатнашдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!