Click to listen highlighted text!

ИШОНЧГА КИРДИК

                Эзгуликлар қилиб, яхши ном қолдирган киши ҳақиқий инсондир, дейди донишманд халқимиз. Касаба уюшмаси тизимида ишлаган ҳар бир инсон борки, ана шундай ҳурматга, яхши номга сазовор бўлмоқда. Жамоасининг яхши-ёмон кунидан хабардорлик, ёнида ҳозирлик улар одатига, бор-йўқ амалига айланган.
Жорий йил бошидан касаба уюшмаси аъзолигини қабул қилган ички ишлар ходимлари бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раисларида ҳам ана шундай сифатлар жамланган дейиш мумкин.
Сирдарё вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси ташкилоти тузилганига кўп бўлмаганига қарамай, жамоада обрў-эътибори анча юқори.
Яқинда давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан тизимда ишлаб кетган 16 нафар фахрийлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Фахрийлар кенгаши йиғилишида самимий суҳбат қурилиб мамлакат тинчлиги, ободлиги йўлида хизмат қилган соҳа ходимлари эсланди, уларнинг касбдаги садоқати, маҳорати ибрат қилинди. Уларга вилоят ички ишлар бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.
Яна бир гап, Қўриқлаш бошқармаси Боёвут туман бўлими ходими Алишер Хатамовнинг 3 ёшли фарзанди саломатлигида камчилик борлиги аниқлангач, касаба уюшмасининг 7 миллион 850 минг сўм маблағи эвазига бир жуфт эшитиш аппарати олиб берилди.
Шифокорлар ёрдами билан болакай гапиришни ўргана бошлади. Бу қувончли хабардан ҳамкасблари кўнглида ҳам халоват инди. Касаба уюшмаси хонасига тез-тез ташриф буюрадиган, барча маросим-тадбирлари ҳақида маслаҳатлашадиган бўлишди. Демакки, ишончга кирдик.

               Ғулом Жумабеков,
               Сирдарё вилояти Ички ишлар ходимлари бирлашган
               касаба уюшмаси қўмитаси  ҳисобчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!