Click to listen highlighted text!

Сайҳунобод туманида 4 жуфт ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди

10 сентябр куни Сайхунобод туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва туман ташкилот-корхоналари ҳомйлигида ахолининг эҳтиёжманд қатламига мансуб 4 жуфт ёшларнинг ҳайрия никоҳ тўйлари бўлиб ўтди. Тўй маросимида вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова ва Сайхунобод туман ҳокими Ботир Мирзақуловлар қатнашиб, келин-куёвларга вилоят ва туман хокимликларининг рангли телевизор, идишлар жамланмаси совғаларини топширишди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметова бадиий чиқиш қилди.

Озода Мамадалиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!