Click to listen highlighted text!

“МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ЎҚУВ-МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 11 март куни Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2020 йил учун имзоланган чора-тадбирларга мувофиқ “Меҳнат муҳофазаси ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш” мавзусида ўқув-машғулоти ўтказилди.
Ўқув-машғулотида Агросаноат тармоғига қарашли Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси, “Оқолтиндонмаҳсулотлари” АЖ, Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Вилоят мелиорация экспедицияси, Сирдарё насос станциялари энергетика ва алоқа бошқармаси, Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги, “Барака текс” МЧЖ, “Ўздаверлойиҳа” институти Сирдарё вилоят филиали, Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси, “Шўрўзак – Сирдарё” ирригация тизими бошқармаси, “Боёвут” ирригация тизими бошқармаси, “Гулистон экстракт ёғ” АЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги мухандислари иштирок этишди.
Ўқув-машғулоти иштирокчиларига Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири А.Хакимов ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Джабборовлар томонидан Агросаноат тармоғи тизимидаги ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича ишларини ташкил этиш, жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш битими ва иловаларини тузиш, меҳнат муносабатлари, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалаларида тушунтиришлар берилди.

ВКУТБ Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири А.Хакимов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!