Click to listen highlighted text!

БАЙРАМГА БАҒИШЛАНДИ

        Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрами арафасида, “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши Гулистон шаҳар 2-сонли Академик лицей биносида спортнинг техник тури – “Хона авиамодели” бўйича касаба уюшмаси соврини учун мусобақа бўлиб ўтди.

   “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилояти кенгаши билан вилоят болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари Гулистон шаҳар Кенгаши ҳамкорликда мусобақани юқори савияда ўтказишда бўлдилар.

       Чемпионат 2 кун давом этди. Мусобақа иштирокчилари 2 та – «F-1-М», «F-1-D» тоифалари бўйича кучлари синашди.  «F-1-М» тоифаси бўйича1-ўринни Шамшиддин Бобоев, 2-ўринни Мирвоҳид Исмоналиев, 3-ўринни Зафар Шарипов қўлга киритдилар. «F-1-D» тоифаси бўйича 1-ўринни Алексей Бундин, 2-ўринни Айдерд Бекиров, 3-ўринни Шамшиддин Бафоев қўлга киритдилар. Ғолиблар ташкилотчи ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом,  фахрий ёрлиқ ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

        Шунингдек, мусобақанинг энг кичик ёшдаги иштирокчилари –  “Ватанпарвар” тизимида ишлаётган ходимларнинг фарзандлари бўлиб, уларнинг орасидан бир қанча фаол иштирокчилар вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси томонидан совғалар билан тақдирландилар.

    – Спортнинг оммавийлигини таъминлаш, корхона ва ташкилотларда маьнавий-психологик муҳитини янада яхшилиш, ходимларга соғлом турмуш тарзини жорий этишда барча шарт-шароитларни яратиб бериш, ёш кадрларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш мақсадида ташкилотлараро турли маданий-маърифий ва спорт тадбирларини тизимли равишда ташкил этяпмиз, – дейди Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари вилоятдаги масъул ташкилотчиси Алишер Тожиев. – Бундай мусобақалар меҳнат жамоаларида байрам кайфиятини уйғотиши шак-шубҳасиз.

 

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Гулистон шахар Кенгаши раиси    Ғ.Джумабеков

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!