Click to listen highlighted text!

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ МУҲИМ ЯНГИЛИКЛАР.

   Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири, “Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш хақида”ги ҳамда “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш хақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қабул қилиниши Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унинг қуйи тизимлари фаолиятида муҳим ўрин тутади ва шунингдек қатор вазифаларни юклайди.

     Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи-ходимлари ўртасида юқорида номлари қайд этилган қонунларнинг мазмун моҳияти юзасидан семинар, давра суҳбатлари ҳамда ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

       Шундай тадбирлардан бири – 2016 йилнинг 02 ноябр куни Сирдарё ИЭС акционерлик жамиятининг 83 нафар ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилиб, семинарда мазкур қонунлардаги асосий янгиликлар ва уларнинг амалиётдаги муҳим жиҳатлари юзасидан бирлашма Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматов ҳамда Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиеваларнинг маърузалари тингланди.

        Шунингдек, семинар давомида Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенциялари, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, “Одам савдосига қарши курашиш”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” ҳамда “Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунлари ва уларнинг ижроси борасида ҳам тушунчалар берилди.

            Семинарда иштирок этган ишчи-ходимлар барча саволларига қонуний жавоб олишди ҳамда қонунчиликдаги янги ўзгаришлар уларда катта қизиқиш уйғотди.

Бирлашма Юридик бўлими етакчи юрисконсульти                         С.З.Тоғаев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!