Click to listen highlighted text!

ШАХСАН ОВОЗ БЕРАМИЗ!

    Вилоят  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши  томонидан корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнат жамоаларида “Шахсан ўзим овоз бераман!”, “Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз!” номли туркум давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Мазкур давра суҳбатларидан бири Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё минтақавий филиалида бўлиб ўтди. 110 нафар тиббиёт ходимлари иштирокидаги маънавият соатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева, “Оила” илмий-амалий марказининг вилоятдаги раҳбари Сабоҳат Зунунновалар қатнашдилар.

    Йиғилишда таъкидланганидек, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини демократик сайловларсиз тасаввур қилиш қийин. Сабаби, сайловлар жараёнида ҳар қайси давлат ва ҳар қайси жамиятда инсонларнинг хоҳиш -иродаси, орзу- умидлари, ижтимоий кайфияти яққол намоён бўлади. Сайловларнинг белгиланган тартиб асосида ўтиши мамлакатдаги ҳуқуқий меъёрлар қай даражадалигини намойиш этади.  Сайловнинг қандай  ўтиши фуқароларнинг сиёсий -ҳуқуқий маданиятига боғлиқ.

    Юртимиз сайлов тизимининг асоси ҳақида гап кетганда биринчи навбатда , Ўзбекистон Республикаси Конституциясини алоҳида қайд этиш лозим. Хусусан, бош Қомусимизнинг XXIII боби сайлов тизимига бағишланиб, унда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари кафолатланган.

    Жорий йил 4 декабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеадир. Шу боис давра суҳбатида сайлов жараёни қонунига сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

   Шунингдек, сайлов жараёнида фуқароларнинг ўз ҳохиш-иродасини эркин билдириши, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларидан  тўлиқ фойдаланган ҳолда  ижтимоий фаолликни ошириш борасида тушунчалар берилди.

     Давра суҳбати сўнгида ходимлар сўз олиб: “Шахсан овоз берамиз”,- деган хулосани билдиришди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!