Click to listen highlighted text!

“САЛОМАТЛИК” СПАРТАКИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ

              “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги олдидан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман кенгаши соврини учун 2016 й 13 ноябр куни “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўртасида “Саломатлик” спартакиадаси ўтказилди. Спартакиадада 14 та мактабгача таълим муассасаларидан 125 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди.

         Иштирокчилар спортнинг волейбол (аёллар) ва шашка (аёллар) турлари бўйича беллашдилар.

           Спартакиаданинг якуний натижаларига кўра волейбол бўйича аёллар ўртасида 1-ўринни 14-МТМ жамоаси, 2-ўринни 8-МТМ жамоаси ва 3-ўринни 5-МТМ жамоаси эгаллашди.

          Шашка бўйича эса 1-ўринни 5-МТМ жамоасидан Фозилова Саида, 2-ўринни 14-МТМ жамоасидан Соибназарова Сарвиноз ва 3-ўринни 3-МТМ жамоасидан Шерқулова Шоиралар эгаллашди.

     “Саломатлик” спартакиадаси ғолиблари туман Кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан такдирландилар.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман кенгаши раиси Б.Ахроров

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!