Click to listen highlighted text!

КАСАБАҚЎМ РАИСЛАРИ ФАОЛЛИГИ ОШСИН ДЕБ

               Сирдарё   вилоят   касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси   корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма ташкилоти фаолиятини тўғри ташкил этиш мақсадида бошланғич ташкилотларга амалий кўмак бериб  келмоқда.  Бунинг  учун  касабақўм  раисларига   ҳар   ой  машғулотлардан   иборат   ўқув   семинари  ташкил  этилмоқда.  Навбатдаги  ўқув   семинари  Сирдарё   туманида  бўлиб   ўтди.   Унда  туманда  фаолиятда   бўлган    52   нафар   бошланғич   касаба   уюшма   ташкилоти  раислари   иштирок   этди.

             Тингловчиларга  уюшма   аъзолик  бадалларидан  мақсадли  фойдаланиш,   жамоада   маданий  тадбирлар  ташкил   этиш,  меҳнатни   муҳофаза  қилиш,  соҳанинг   ҳуқуқий   асослари,  ёшлар   билан  ишлаш   каби   муҳим  мавзуларда  маърузалар  қилинди,  шунингдек,    ўзаро  тажриба   алмашилди.

             – Касаба уюшма фаолиятида ҳужжатлар юритиш, шамоа шартномаси билан ишлаш муҳим ҳисобланади. Бугунги семинар   иши   чин   маънода    амалий ёрдам   бўлиб,  ишни тўғри ташкил этишда асқотадиган бўлди, – дейди  тумандаги  27 –  умумтаълим   мактаб  касабақўм раиси  Маҳбуба   Сангинова. – Ҳар ойда аъзоларимиздан   касаба уюшмасидан маслаҳат, ёрдам    олгани келишади. Барча мурожаатларни қайд қилиб борамиз.   Мурожаатлар   билан   ишлашда   бу  айниқса,   муҳимлиги   бирлашма   юристи     Шириной  Умаралиева   томонидан   таъкидланди.

           – Машғулотлардан  мақсад  фаолиятни  яхшилаш,  бошланғич   ташкилот  раиси  билим   даражасини  кенгайтириш,  уларнинг   фаоллигини   оширишдир.  –   дейди  бирлашма   раиси   ўринбосари  Қаршибой  Эшназаров.  – Қолаверса,   шиддат  билан  ўзгараётган  мамлакатимиз  ислоҳотларида энг оммавий  жамоат   ташкилоти   бўлган   касаба   уюшмаларининг   ҳам  ҳиссаси,  аралашуви  бўлиши  лозим.  Масалага  ёндашувда   ҳуқуқий   асосларга  таяниш, ишини  меъёрий   ҳужжатлар  асосида   ташкил   этиш,   энг   муҳими   доимо   ишни  тўғри  режалаштириш   масалалари  хусусида   давра   суҳбатида   батафсил   келишиб   олинди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,

«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!