САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ –ОММАГА!
Республикаси Президенти сайлови юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги навбатдаги муҳим воқеадир. Сайлов фуқароларимизга ўз сиёсий ҳуқуқлари ҳисобланган сайловларда иштирок этиш ва муносиб номзодни сайлашлари учун имкониятдир.
Сайлов қонунчилигига киритилган, сайлов эркинлиги ва ўз ҳоҳиш-иродасини эркин билдириш борасидаги конституциявий тамойилни амалга оширишга қаратилган ана шундай ва бошқа қатор ўзгартиш ҳамда қўшимчалар сайловни Ўзбекистон Республика Конститутцияси ва миллий сайлов қонунчилиги ҳамда халқаро демократик стандартлар талабларига тўла мос тарзда ўтказиш имконини беради.
Шу кунларда вилоятимиз бўйлаб ушбу муҳим жараёнларда аҳолининг иштирокини таъминлаш, бу борада авваломбор, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ва маданиятини шакллантириш мавзусида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сирдарё вилоят бошқармаси меҳнат жамоасида бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдарова, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ғулом Жумабеков ва шоир Ҳаёт Шодмон иштирок этдилар.
Дастлаб сўз олган Зебо Ҳайдарова тадбир иштирокчиларини яқинлашиб қолган байрам –асосий қомусимиз –Конституциямизнинг 24 йиллик байрами билан чин дилдан қутлаб, ушбу байрамнинг халқимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шунингдек, шу йил 4 декабрь куни яна бир муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва унда иштирок этиш масъулияти ҳақида гапирди.
Сўзга чиққан Ғулом Жумабеков ҳам сиёсий жараён ва унда фаол иштирок этиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги ҳақида таъкидлади.
Шундан сўнг банк жамоаси шоир Ҳаёт Шодмоннинг чиқишини олқишлар билан кутиб олдилар. Ватан, ота-она, яқинларга, юртимизда яшаб истиқомат қилаётган элу-элатларга бағишланган қайноқ шеърларни мириқиб тингладилар.
Банк меҳнат жамоаси номидан сўз олган касаба уюшма қўмитаси фаоли Ҳусниддин Ўрозалиев маърузачиларга миннатдорчилик билдирди.
-Шу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча йирик корхона, ташкилот ва муассасаларида бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда вилоятимизнинг кўзга кўринган ҳуқуқшунослари, шоир ва ёзувчилари, сиёсатчилар ва маънавият тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишиб, меҳнат жамоалари касаба уюшма аъзолари ўртасида сайлов қонунчилиги доирасида ҳуқуқий тарғибот олиб боришмоқда, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Қ.Эшназаров. – Тадбирларда нафақат сайлов, балки Конституциямизнинг 24 йиллиги олдидан асосий қомусимиз ҳақида зарурий тушунчалар берилмоқда.
ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими