Click to listen highlighted text!

ЗАРУР ДАМДА ЕЛКАДОШ БЎЛИБ…

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти ташкилотининг онлайн тарзидаги конференцияси бўлиб ўтди.
Айни пайтда тизимдаги 587 та бошланғич касаба уюшма ташкилоти 39520 нафар касаба уюшма аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилмоқда.
Ҳисобот даврида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, жамоа шартномалари асосида касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга 2 020 486 минг сўмлик маб­лағ ажратилгани, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишига 3 947 642,5 сўмлик маблағ сарфлангани алоҳида қайд этилди.
Оқолтин туманидаги 3-умумтаълим мактаб бошланғич ташкилоти меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан ўтказилган анъанавий Республика кўрик-танловида фахрли II ўринни эгаллаган бўлса, ташкилот касаба қўмитаси раиси Соҳиба Жабборова кўп йиллик намунали фаолияти учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Эҳтиром нишони»га сазовор бўлган.
«Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида» республика танловида Сардоба туманидаги 15-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Саломат Жўраева Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг махсус дипломи ва қимматбаҳо совғаси билан такдирлангани ҳам эътиборга молик. Бундан ташқари, «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси», «Энг фаол ёш спорт мураббийи, «Энг фаол ёш олим» , «Ўз касбининг моҳир эгаси», «Энг намунали бош­ланғич ташкилот» каби танловлар уюшқоқлик билан ўтказилгани эътироф этилиб, келгусида уларнинг янада оммавийлигини таъминлаш лозимлиги уқтирилди.
Конференцияда тармоқнинг 587 та бошланғич ташкилотида ўтган даврда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар эшитилди.
Якунида эса тармоқ касаба уюшмаси қурултойи ҳамда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг ҳисобот-сайлов конференция­сига делегат ҳамда вакиллар номзоди сайланиб, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти раислар кенгаши таркиби тасдиқланди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!