Click to listen highlighted text!

«ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЬТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН»

              Маълумот ўрнида: БМТ бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё бўйлаб нишонланади.
“3 декабрь–Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Республикамиз ва вилоятимизда жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар ўтказиладиган меҳр-мурувват ойлигида фаол иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро ногиронлар кунини муносиб ўтказиш тўғрисида” ги 1-сонли мажлис баёни асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “Халқаро ногиронлар кунини ўтказишда иштирок этиш тўғрисида”ги қарорига асосланиб, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси бугун, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан вилоятимиз маркази Гулистон шаҳрида ўтказилган «Меҳр – мурувват инсон безаги» шиори остида тадбирларда иштирок этди.

Тадбирдан мақсад – жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.
Куннинг иккинчи ярмида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоят марказида жойлашган “Ногиронлар уйи” да бўлишди. Бу ерда яшаб истиқомат қилаётган ногиронларнинг ўттиз нафарига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!