Click to listen highlighted text!

ЯХШИ ХОРДИҚ-ИШЛАШ КАЙФИЯТИ ГАРОВИ

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлинмаси томонидан тизимда меҳнат қилаётган фаол ҳамда фахрийларга доимий эътибор кўрсатилаётир. Уларнинг ўз касбидан фахрланиш, меҳнатларига ўз вақтида рағбат олиш ҳамда яхши хордиқ чиқариши учун турли тадбирлар уюштирилади. Яқинда 57 нафар касаба уюшма аъзоси фаоллиги учун рағбатлантирилди. 8-март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 380 нафар аёлга концерт чиптаси олиб берилди.
Дастлаб пойтахтдаги янги қурилган бино, боғлар томоша қилинди. «Magic city» масканида ўтган вақт саёҳат мазмунини бойитди. Муҳташам санъат саройи, юздузли санъаткорлар иштирокидаги мусиқий дастур кўп вақтга эсда қоладиган бўлди.
– Пойтахтга тез-тез келиб тураман. Лекин зарур юмушимни битираману, ортга қайтиб кетишга тўғри келади, – дейди Дилором Мирзақулова.- Кундан кунга гўзаллашаётган шаҳарни, янги боғларни айланишни ният қилган эдим. Касаба уюшмаси туфайли бунинг имкони бўлди. Катта жамоа билан биргаликда куй-қўшиқларни тингладик, бирга рақсга тушдик. Чарчоқларимиз ёзилиб, ишлаш кайфиятида қайтдик.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!