Click to listen highlighted text!

Конституциямизнинг 24 йиллиги олдидан! ҲАРБИЙЛАРГА КАСАБА УЮШМА СОВҒАЛАРИ

          Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга 24 йил тўлиши муносабати билан қабул қилинган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 21 ноябрдаги 5-23 “с” ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Раёсатининг 2016 йил 24 ноябрдаги 7-6 “с” сонли қарорлари  ижросини  таъминлаш  мақсадида бирлашма тасарруфидаги меҳнат жамоаларида Конституциянинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда,  тадбирларда “Ким эдигу ким бўлдик” деган ҳаётий ҳақиқатни оддий, юз берган ўзгаришлар, бугунги ҳаётимизни мустақилликдан олдинги ҳаёт билан қиёсий равишда акс эттирилиб, меҳнаткашларга кенг тушунчалар берилмоқда. Шу билан бирга шу кунларда касаба уюшмалари акциялари доирасида байрам совғалари топширилмоқда. Яқинда  “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида  Янгиер шаҳридаги Н -ҳарбий қисмда учрашув ташкил қилинди. Тадбирда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Алишер Тожиев ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими масъул ходимлари иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.

       Маърузачилар  А.Тожиев ва Зебо Ҳайдарова  шу кунларда мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳамда сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи  тўғрисида, шунингдек, Асосий Қомусимизнинг фуқаролар ҳаётидаги аҳамияти, ҳуқуқий билим ва маданият зарурияти тўғрисида сўз юритдилар. Шундан сўнг ҳарбий қисм кутубхонасига касаба уюшмаларининг совғалари –  классик шоир ваёзувчиларимизнинг адабиёт намуналари топширилди.

     

А.Тожиев, ДМХ касаба уюшмаси РК масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!