Click to listen highlighted text!

ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ ТАРҚАТИЛМОҚДА

     Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тасарруфидаги Сирдарё вилояти ташкилотлари ва муассасаларида янги йил арафасида соҳада ишлаб кетган фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, совғалар тақдим қилинмоқда, кам таъминланган оилаларга   моддий ёрдамлар ажратилмоқда.

    –  Гулистон тумани Ғазначилик бўлимида ишлаб пенсияга чиққан фахрий Рўзимухаммад Атабеков  ҳамда Гулистон тумани Ғазначилик бўлимида ишлаб вафот этган Илҳом Гужмановнинг  оиласига   янги йил совғалари берилди, -дейди тармоқ Гулистон тумани кенгаши раиси Жамила….

   Худди шундай, Сирдарё вилояти Марказий банк бош бошқармаси томонидан ҳам  3 нафар фахрийлар – Иван Николаевич Мальчев, Хайриддин Назаралиев ва Лола Машариповаларга байрам муносабати билан энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида  моддий ёрдамлар берилди.

   АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” Сирдарё вилояти минтақавий филиали томонидан  ташкил этилган янги йил тадбирида “Соғлом Она ва бола” йили муносабати билан банк муассасасида ишлаб келаётган 13 нафар ёш оилалар фарзандларига касаба уюшмаси ҳисобидан  Янги йил совғалари берилди. Шунингдек, 11 нафар кам таъминланган, кўп болали оилаларга   совғалар улашилди.

 

                   А.Таджиев,  Масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!