Click to listen highlighted text!

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

                Ўзбекистон  касаба  уюшмалари  Федерацияси  Кенгашининг  2016 йил  12 декабрдаги 5-37 “с”-сонли  ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг  2016 йил 19 декабрдаги 7-14”с”- сонли қарорлари  ижроси юзасидан, шунингдек,  “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ва янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларининг қабул қилинганлиги муносабати билан яқинда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлари, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят меҳнат бошқармаси  ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда касаба уюшмаси фаоллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

         Юқоридаги қонунлар таҳлили ва уларга киритилган ўзгартишлар тўғрисида маърузачилар бирлашма юридик бўлими ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари тўлиқ маълумотлар бердилар.

      Давра суҳбати баҳс-мунозараларга бой бўлди. Йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

         Ш.Умаралиева,Юридик бўлими мудири                                        

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!