Click to listen highlighted text!

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

  Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 15 декабрдаги Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашида навбатдан ташқари сессияси маърузаси ва белгилаб берилган вазифа ва устувор йўналишларни жойларга етказиш бўйича Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳудудларда фаолият юритаётган бошланғич ташкилотларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

      Яқинда Ховос туманидаги Гулбаҳор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи фаоллар залида бўлиб ўтган худди шундай тадбирда 69 нафар бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари иштирок этдилар.

    Семинарда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Хайитбой Фармонов ҳамда  Ховос тумани Кенгаши раиси Я.Турдибоев сўзга чиқиб, ПРезидентимизнинг Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган маърузасида белгилаб берилган вазифа, устувор йўналишлар тўғрисида гапириб бердилар. Шунингдек, янги – 2017 йилда бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Хайитбой Фармонов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!