Click to listen highlighted text!

СПАРТАКИАДА-ОММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРИ

     Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ”Спорт- саломатлик гарови” шиори остида спартакиадани ўтказиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ Сирдарёда спорт тадбирлари бошланиб кетди. Январ- март ойларида бўлиб ўтадиган мусобақалар ходимлар ва касаба уюшма фаоллари учун ҳар йилги анъанага айланиб улгурган.

     -Биз, аллақачон катта спорт тадбирига тайёргарлик кўриб қўйгандик. Иштирокчи ходимлар сони, уларнинг саломатлиги хавфсизлиги, эсдалик совға ва дипломлар тайёрлаш бўйича чора -тадбирлар белгилаб олганмиз,- дейди Гулистон давлат университети  бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Абдурахмон Юсуфалиев. -Кун давомида бўлиб ўтадиган мусобақа завқи ва хордиғи ходимларимиз ёдида қолишига ишонамиз.

  -Корхонамиз ходимларининг спортнинг шашка, шахмат турларига қобилият ва қизиқишлари юқори, -дейди “Вилоятэлектртармоқлари” корхонаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Шавкат Мирзабеков. – Бу касбимиз аниқлик ва ҳисоб илмига боғлиқлигидан бўлса керак. Яқинда касб байрами муносабати билан ўтказилган спорт тадбирида ҳам айни шу турларда куч синашдилар. Ўтказишга ҳозирлик кўраётганимиз “Спорт саломатлмк гарови” спартакиадаси орқали аъзоларимизда спортнинг бошқа оммавий турларига ҳам қизиқиш уйғотишга эришамиз деб ўйлайман.

       Айтиб ўтиш керакки, уч босқичда ўтказиладиган мусобақалар ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашиш мақсадларида  ташкил  этилиб келинмоқда. 16 январдан 6 февралга қадар  ушбу тадбирлар вилоятнинг барча  корхона, ташкилот ва муассасаларда бўлиб ўтади.

 

                ВКУТБ маданий маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!