ТАШКИЛИЙ МАСАЛА КЎРИЛДИ
Сирдарё вилояти ҳокимлигида вилоят хотин-қизлар қўмитаси раёсатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна Нарбаева сўзга чиқиб, қўмитанинг иш фаолияти ва тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида, жамиятда хотин-қизларнинг роли ҳақида гапирди.
Раёсат аъзоларига шу кунга қадар вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Дилшода Суюновна Ҳайдарованинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарорини ўқиб берди.
Иштирокчилар мазкур қарорни тасдиқладилар.
Танзила Камаловна Нарбаева вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилфуза Жумановна Ўроловани тавсия этиш бўйича таклиф киритди.
Раёсат аъзолари – Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева, Сирдарё тумани ҳокими ўринрбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Ҳусайинова ва бошқалар номзод ҳақида ўзларининг фикр, мулоҳазаларини билдирдилар.
Дилфуза Жумановна Ўролова вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб сайланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Кўрилган масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.