Click to listen highlighted text!

ТЎЙ ВА ТАНТАНАЛАР МАРКАЗИ

      Гулистон шаҳрида “Марварид” номли тўй ва тантаналар маркази иш бошлади.
Аҳиллик, Қаропчи маҳаллалари ва Деҳқонобод шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси энди тўю-ҳашамларни барча қулайликларга эга тўй ва тантаналар марказида ўтказади. Тадбиркор Хамид Сайдалиев раҳбарлигида иш бошлаган марказ биноси Гулисон кўркига кўрк қўшмокда.
Марказ очилишида иштирок этган вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Қаршибой Эшназаров тадбир иштирокчилари – махалла фаоллари ҳамда тадбиркорлар олдида сўзга чиқиб, тадбиркорларимизнинг элу юрт равнақига қўшаётган ҳиссасига юқори баҳо берди. Айниқса, бу ерда яратилган янги иш ўринларига коллеж битирувчиларининг жойлашганлиги эътироф этилди.

                                                          И.Буриев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!