Click to listen highlighted text!

ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР АЁЛЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

               Аёл зоти барчамиз учун азиз ва мўътабардир. Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш эса халқимизга хос олижаноб қадриятдир.
Шу кунларда 8-март – “Халқаро хотин – қизлар куни” муносабати билан меҳнат жамоаларида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Тадбир муносабати билан Ана шундай тадбирлардан бири Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилди. Унда бошлинғич ташкилотлар фаол ва ташаббускор аёллари рағбатлантирилди. Кенг соҳада эркаклар билан баб-баравар бўлиб ишлаш билан бирга жамоа ишларида фаолликлари учун ташаккур билдирилди.
– Кўп йиллардан буён агросаноат тизимида фаолият олиб бораман. Бироқ кўрсатилган ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик сабаб меҳнатга бўлган иштиёқ давомли бўлмоқда, – дейди қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси касаба уюшмаси раиси Сайдинисо Каримова.
– Байрам муносабати билан ҳар бир тармоқ бошланғич ташкилотларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда, -дейди тармоқ касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Шавкат Жабборов. – Жумладан, вилоят ер –мулк кадастр хизмати бошланғич касаба уюшмаси раиси Зариф Матмусаев 20 нафар аёллар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат йўлланмалари совға қилди. 16 соат давом этадиган саёҳат давомида аёллар Самарқанд шаҳрига Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали самолётда учиб бориб, Афросиёб тез юрар поездида қайтиш имконига эга бўлишди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!