Click to listen highlighted text!

ЭЛ ПОСБОНИ ЛИБОСИНИ КИЙГАН АЁЛЛАР

               Гулистон шаҳрининг Регистон тантаналар саройида “8 Март- Халқаро хотин- қизлар байрами” муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармаси фаолиятида бўлган аёллар учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Илҳом Қутлимуродов, вилоят прокурори Равшан Машариповга иштирок этиб ўзларининг самимий табрикларини билдиришди.
Тизимдаги бир гуруҳ фаол аёллар ўзларининг муносиб хизматлари учун вазирлик фахрий ёрлиғи ва мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, ички ишлар тизимида ишлаб вафот этган ходимлар оила аъзоларига байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.
Ички ишлар вазирлиги ансамбли раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев бошчилигидаги санъаткорлар байрам дастурини тақдим этиб, барчага хушкайфият улашди.
– Тизимда 14 йилдан буён ишлаб келмоқдаман. – дейди вилоят ИИБ бўлим навбатчи сардори Сайёра Мирахмедова. –Шу билан бирга оилада турмуш ўртоғман, онаман. Бугун тизимнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирландим. Бу эъзоз, аввало, онажонимники ҳамдир. Касби ўқитувчи бўлган онажонимнинг шу касбга ҳавасларидан ички ишлар ходими бўлганман.
– Уч минг икки юз нафар аъзоларни бирлаштирган ташкилотимиз вилоятда йирик бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ҳисобланади, – дейди ички ишлар бошқармаси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ҳамидулло Абдуллаев. – Барча байрамларни бир жамоа бўлиб нишонлашимиз одатга айланган. Айниқса, тизим ходимларининг касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиниши натижасида ходимларимиз ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, уларнинг маданий хордиқ олишларига имконият кўпайди. Бу борада тармоқ касаба уюшмаси яқин кўмакчига айланди.

 

Алишер ТОЖИЕВ,
Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари
касаба уюшмаси  вилоят бўйича масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!