АЁЛЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

           Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган сайёр қабулдан сўнг вилоят туманларидан 32 нафар кам таъминланган, жисмоний чекланган аёллар иш билан таъминланди. “ЎзПахтасаноат” ҲЖ нинг Сирдарё вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Темир йўллари ҲЖ улар билан меҳнат шартномалари тузиб, шартномага кўра тикув машиналари ва хом ашё билан таъминладилар.
Шу йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига Сирдарё вилоятидан 15 минг 368 мурожаат келиб тушган. Шу билан бирга вилоятдаги Халқ қабулхоналарига 5 минг 425 мурожаат бўлган. Уларнинг асосий қисми уй-жой олиш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти, меҳнат ва бандлик, суд қарорлари ижро этилиши, судларда жиноят ишлари, фуқрар эдим, энди пахта тозалаш заводининг ишчилари учун фартук ва қўлқоплар, тентлар тикаман. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг менга ўхшаган имконияти чекланган фуқароларни ўйлаб, бошлаган бундай эзгу ишлари бизнинг кўнг лимизни қувончга тўлдирди. Барчаси учун раҳмат!аролик ишларининг кўрилиши, банк-молия ва солиққа тортиш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари, тадбиркорлик, коммунал хизмат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалаларига тааллуқлидир.

Гулистон тумани Пахтаобод СИУ ҳудудидаги “Карим замин саховати” фермер хўжалиги дала шийпонида истиқомат қилиб келаётган Қурбоновлар оиласи номидан Ҳамида Қурбонова туман халқ қабулхонасига мурожаат қилиб, уй олиб беришга амалий ёрдам сўраган эди. Сайёр қабулдан сўнг Ҳамидага вилоят пахтасаноат ҳудудий бирлашмасига қарашли Гулистон пахта тозалаш заводида касаначилик иш ўрни таклиф қилинди. Шу куни унинг уйига “Juita”русумли тикув машинкаси олиб келиб ўрнатилди ва хом ашё билан таъминланди
– Тикувчиликдан хабарим бор эди, шу сабабдан машинканинг дарагини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим, – дейди Ҳамида Қурбонова. – Биз турмуш ўртоғим Қурбонов Ҳусниддин билан 2013 йилдан буён дала шийпонида истиқомат қилиб келаяпмиз. Турмуш ўртоғим туман хотин-қизлар қўмитаси кўмагида туман тиббиёт бирлашмасида сантехник лавозимига ишга жойлашди, аммо, унинг ойлик маоши билан уй қуришга қурбимиз етмас эди. Шу боисдан, Президентимиз таклифи билан яратилган ушбу имкониятдан жуда хурсанд бўлдим, кечадан буён машинкада ўтириб, 250 тадан ошиқ уруғлиқ пахта сақлаш учун қоплар ва пахта териш учун фартуклар тикдим. Менга “Қишлоққурилишбанк” АТБнинг пластик карточкасини тақдим этишди, меҳнат дафтарчаси очиб беришди. Уч кун ичида 10 млн сўм маблағ бўнак сифатида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган хонадонлардан бирини олишимиз учун ўтказиб берилар экан. Мен оилам учун кечаю- кундуз меҳнат қилишга розиман.
Гулистон туманидаги Ибрат маҳалласи Сирдарё кўчаси 40-уйда яшовчи, II гуруҳ ногирони Ирода Нишонбоева Гулистон пахта тозалаш заводининг собиқ ишчиси, 2005 йилда меҳнат муҳофазасида йўд қўйилган эҳтиётсизлик туфайли бир оёғидан ажраган. Аммо, Ирода тушкунликка тушмади, тикувчиликни ўрганди.
– Сайёр қабулга киришимдан мақсад участка ажратишни сўраш эди, – дейди Ирода қувончдан кўзлари порлаб. – Аммо, менга ундан-да яхши вариант таклиф этишди. Мен ҳам ишлик бўлдим, ҳам намунали 2- хонали уйнинг дастлабки бўнагини вилоят пахтасаноат ҳудудий бирлашмасига қарашли Гулистон пахта тозалаш заводи тўлаб берадиган бўлди. Тикувчиликдан хабарим бор, майда-чуйда бурютмалар тикиб турардим. Энди пахта тозалаш заводининг ишчилари учун фартук ва қўлқоплар, тентлар тикаман. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг менга ўхшаган имконияти чекланган фуқароларни ўйлаб, бошлаган бундай эзгу ишлари бизнинг кўнглимизни қувончга тўлдирди. Барчаси учун раҳмат!


Сайёр қабулдан сўнг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакили Шоира Нурматова бошчилигида меҳмонлар юқорида номи зикр этилган юртдошларимиз уйларида бўлиб, уларнинг яшаш шароити ва янги фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ирода ва Ҳамидага қўмита номидан эсдалик совғалари топширилди.
– Вилоятимиздан 32 нафар шундай кам таъминланган ва эисмоний чекланган аёлларимизнинг иш ўрнига эга бўлганлари, Давлатимиз томонидан уларнинг келгусида ўз меҳнатлари эвазига уй-жой билан таъминланишларига имконият яратиб берилганлиги хотин-қизларга бўлган улкан эътибордан даракдир, – дейди Сирдарё вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова. – Сайёр қабул жараёнида ҳам, қабулдан кейинги учрашувда ҳам Президентимизнинг давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов жамиятимиз ривожи ва тинчлиги, фаровонлигида хотин-қизларнинг ўрни ва ролини қайта-қайта таъкидладилар, шу билан бирга хотин-қизларни фаолликка чорлашдек елкамизда турган масъулиятимизни қайта-қайта эслатдилар. Биз сирдарёлик аёл-қизларимизнинг боқимандалик кайфиятидан йироқ бўлишлари, замон билан ҳамқадам юриб, жамият тараққиёти учун ҳисса қўшишларига имконият яратиб бераётган давлатимиз ички сиёсатини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаймиз ва бор кучимизни аямаймиз.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email