Click to listen highlighted text!

АКМАЛ- ЭНГ ЯХШИ ДАСТУРЧИЛАР САФИДА

       Яқинда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловида юртимизда фаолият юритаётган энг ёш ва энг яхши сартарошлик ва декоратив косметика устаси, миллий ва бадиий либослар модельери ҳамда ошпаз аниқланди.
Қизғин ўтган ушбу танловнинг республика босқичида
«Сартарошлик ва декоратив косметика устаси» номинацияси бўйича Чирчиқ саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Отабек Маҳкамов, «Миллий ва бадиий либослар модельери» номинациясида Наманган шаҳридаги савдо ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Наргиза Мамажонова, “Ошпаз” номинацияси бўйича Навоий кончилик коллежи ўқувчиси Умида Зокирова биринчи ўринни қўлга киритди.


Танловда иштирок этган Сирдарёлик вакилларимиздан Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб ҳунар коллежи “Дастурий инжиниринги техниги” йўналиши 2-босқич талабаси Акмал Мелибоев “Дастурлаш инжиниринги техниги” номинациясида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. XXI аср – информацион технологиялар асри эканлигини ҳисобга олсак, Акмал каби иқтидорли ёшларимиз ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадилар.

Ҳайитбой Наматов,
ВКУТБ бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!