Click to listen highlighted text!

14 ТА БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ ҒОЛИБ

Улар 7 та тармоқ касаба уюшмаларидан қатнашган бўлиб, ҳаммаси биринчи ўринга лойиқ деб топилди.
– Ютуқларга ҳамжиҳатликда эришилади. Буни 1150 нафар аъзолари бўлган бошланғич ташкилотимизда амалда кўриб келаяпмиз,- дейди ғолиблардан бири ГулДУ касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Абдураҳмон Юсуфалиев.- Бу йилнинг ўзида 70 кишига саломатликларини мустаҳкамлаш учун сиҳатгоҳларга йўлланма бердик. Ходимларимизнинг 70 нафар болалари ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида бўлиб қайтдилар. 360 киши ҳозирга қадар тарихий шаҳарларда саёҳатда бўлишди. Ходимларимизга муносиб меҳнат шароитлари яратганмиз. Кўрик-танловда ғолиб бўлганимиз бизга яна ҳам ғайрат, шижоат бағишлайди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилаётган кўрик-танловнинг Сирдарё вилояти босқичи ўзгача бўлди. ЎКУФ вилоят Кенгаши раиси Рустам Турсунмуродов ҳар икки йилда бир марта ўтказилаётган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг аҳамияти ҳақида гапириб, 166339 нафар аъзолари бўлган 1477 та бошланғич ташкилотлардан 74 таси вилоят босқичида иштирок этганлигини, улардан 14 таси ҳар жиҳатдан ғолибликка муносиблигини айтиб ўтди.
-15 йилдан буён Гулистон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси бўлиб ишлайман,- дейди Раҳима Карвонова,- танловнинг 100 нафаргача уюшма аъзолари бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасидаги беллашувда ғолиб бўлдик. Бу эса зиммамизга кўпроқ масъулият юклайди.
Дарҳақиқат, кўрик-танловнинг ўтказилиши корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини янада яхшилаш, уларга етарли меҳнат ва маиший шароитлар яратиб берилишини, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимлар бирдек фойдаланишларини, касаба уюшмалари қўмиталари ва ташкилотчилари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш масалаларига бошланғич ташкилотларнинг эътиборини кучайтиришда ўз самарасини кўрсатаяпти. Ғолибларни диплом ва қимматли совғалар билан тақлирлаш чоғида ана шулар алоҳида таъкидланди.

Баҳор Холбекова
ishonch

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!