Click to listen highlighted text!

ОИЛА ТИНЧ- ВАТАН ТИНЧ

15 май – “Халқаро оила куни” муносабати билан Гулистон шаҳридаги 1 –болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида “Республика оилаларида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш вазифалари” мавзусида конференция бўлиб ўтди.
Конференцияга Гулистон шаҳар маҳаллалари диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, таълим муассасалари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари таклиф этилдилар.
Тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси Матлуба Умматқулова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Ҳаётхон Ортиқбоева, вилоят “Оила” маркази раҳбари Сабоҳат Зунунова ва Гулистон Давлат университети психологи Сабоҳат Шароповалар иштирок этдилар ва оила мустаҳкамлигини таъминлашда фуқаролар йиғинлари ва ҳамкор ташкилотларнинг ўрни, Бола тарбиясида таълим муассасаси ва оиланинг ҳамкордаги вазифалари, Ислом динида оила муқаддаслиги, оила барқарорлигини таъминлашда маънавиятнинг ўрни, оила-никоҳ муносабатларини тадқиқ этиш омиллари мавзуларида маъруза қилдилар.
-Бугунги кунда оилани асраш, ажримлар сонини камайтириш, бола тарбияси каби масалалар жамиятимиз олдида турган долзарб мавзулардир, дейди вилоят “Оила” маркази раҳбари Сабоҳат Зунунова. – Биз “Халқаро оила куни” муносабати билан ўтказган тадбиримиздан кўзланган мақсад ҳам маҳалла ва таълим соҳалари фаоллари орқали оилага кириш, ёшларимиз онгига оила муқаддас эканлигини сингдириш, оилани ҳимоя қилиш механизмларини тарғиб қилишдан иборат эди. Бундай тадбирларни йил давомида ўтказишга келишиб олдик.

Г.Русланова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!