Click to listen highlighted text!

“ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА АМАЛИЙ СЕМИНАР

           Яқинда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан вилоят халқ таълими бошқармасининг мажлислар залида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва фаоллари иштирокидаги амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда касаба уюшмаларининг “Кўмаклашиш дастури”ни иштирокчилар орқали барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосига етказиш, уларни дастурни амалга оширилишига сафарбар этиш ҳамда иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда касаба уюшмаларининг “Кўмаклашиш дастури”ни бажарилишида фаол иштирок этишга даъват этилди. Семинар қатнашчилари Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшма аъзоларига Мурожаати ўқиб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро меҳнат ташкилотларининг Конвенциялари тўплами тарқатилди.

 

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ф.Таштанов

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!