Click to listen highlighted text!

ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАМИЗ

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми иштирокчиларининг  Мурожаати  барча жойларда бўлгани каби Гулистон  шаҳридаги  “Бек Текс” МЧЖ меҳнат жамоасига ҳам етказилди. Касаба уюшма фаоллари ушбу Мурожаатни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

        -Корхонамизда  асосан  ёш  хотин-қизлар меҳнат қилишади.  Маъмурият томонидан уларнинг самарали иш  олиб боришлари  учун барча шарт шароитлар  яратиб берилган, -дейди “ Бек  Текс” МЧЖ  бошланғич касаба уюшма ташкилоти  етакчиси М. Абамуслимова,  – Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми иштирокчиларининг  Мурожаати  корхонамиз  ишчи-ходимлари  билан кенг муҳокама этилиб, қўллаб- қувватланмокда.  Ходимларимиз ўзларининг самарали меҳнати  билан   юрт тараққиёти йўлида қабул қилинган  2017-2021  йилларга  мўлжалланган  “Ҳаракатлар  стратегияси”ни  амалга оширишга  ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Массул ташкилотчи                                        И.Буриев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!