Click to listen highlighted text!

БАЙРАМ АРАФАСИДА САЁҲАТ

              Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида байрамлар арафасида нуронийлар, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалардан бўлган ишчи-ходимларнинг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларига саёҳатини ҳомийлик асосида ташкил этиш анъанага айланиб қолган.
Фақатгина 2017 йил бошидан буён 8-Март – Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, 9-май-Хотира ва қадрлаш куни арафасида шундай саёҳатлар ташкил этилган эди. Навбатдаги саёҳат “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилаётган юрт Мустақиллигининг 26 йиллиги байрам дастурига асосан ташкиллаштирилиб, бу гал пойтахтимиз Тошкент шаҳрига 20 нафар нуроний отахон ташриф буюрдилар. Шуниси эътиборлики, саёҳатчиларнинг ёши 65 ёшдан 90 ёшгача бўлиб, илгари улар халқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигининг турли жабҳаларида элга хизмат қилишган.
– Бир умр таълим соҳасида ишладим, нафақага чиқишдан олдин кўп йиллар Гулистон туманидаги мактаб-интернатни бошқардим, ҳоозир нафақада, кексалик гаштини суриб юрибман, шукур, – дейди Рустамҳожи Комилов. – Рости, Тошкент кейинги йилларда жуда гўзаллашиб кетибди. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан қурилган, халқ орасида “Оқ масжид” деб аталган масжиднинг маҳобатини кўриб, ақлим шошди. Зангиота зиёратгоҳини айтмайсизми? Зиёратгоҳ зиёратгоҳ бўлиб, бундай таъмир кўрмаган, осори-атиқаларимизга бўлган бундай эътибордан кўнглим кўтарилди.
Шунингдек, отахонлар Тошкентнинг диққатга сазовор жойларида – Шаҳидлар хиёбонида, Амир Темур музейида, Хасти Имом масжидида бўлдилар. Ҳамма жойда қўлларини очиб, юртимизнинг тинчлик ва фаровонлигини сўраб дуо қилдилар.

 

Х.Аминов, ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!