Click to listen highlighted text!

ЎЗ КАСБИНИНГ МОҲИР ЭГАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

         Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик  байрами  арафасида  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш Низомига асосан,  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгаши раҳбарлигида бошланғич ташкилотларда меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш, уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга жалб этиш мақсадида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни  саралаш тадбирлари  ўтказилган эди. Уч босқичда ўтказилган ушбу танловларда вилоятимиз ташкилот, корхона ва муассасаларида фаолият юритаётган энг илғор, кўплаб шогирдлар етиштирган фидойи инсонлар саралаб олинди.

     21 октябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси  Камолиддин Акбутаев  бошқариб борди.  Нотиқ  ғолибларнинг турли касб эгалари эканликларини, муайян соҳадаги кўп йиллик иш тажрибаси ҳамда эришган ютуқларини, жамоатчилик орасидаги обрў-эътибори, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишларга қўшаётган ҳиссаларини алоҳида айтиб ўтди.

img_0725

      Дастлаб Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидан  “Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик-танлови  вилоят босқичи ғолиблари – Боёвут тумани “Табиат асл неъмати” асаларичилик фермер хўжалиги раҳбари Абдуҳаким Абдувоҳидов, Мирзаобод тумани “Муфаррат Мунис” хусусий биолабораторияси раҳбари Жумагул Норбоева, Оқолтин тумани “Хаким Даврон” фермер хўжалиги механизатори Омон Давронов, Ховос тумани “Қарапчи юртим” фермер хўжалиги сувчиси Равшан  Умиров ва Гулистон шаҳар “Барака текс” МЧЖ ишлаб чиқариш мудири Махсуд Назаровлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

      Худди шундай фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидан  Гулистон санъат коллежи ҳалқ чолғулари йўналиши Дутор, бас ва Рубоб прима синфи ўқитувчиси Абдулхамид Маматқулов, Боёвут туманидаги 19-мактаб рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Гулчеҳра Махмудова, Мирзаобод тумани 1-мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси Гулсара Ахророва, Сирдарё тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Лочин Ҳусанов ва Оқолтин тумани 1-мактаб рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Зебихон Ахмедоваларга тақдим этилди.

   – Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидан Акциядорлик тижорат Ҳалқ банкининг Сардоба филиали бошқарувчиси Фарход Маматов, Мирзаобод тумани молия бўлими соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш сектори бош иқтисодчиси Гулнора Давурова, Вилоят давлат солиқ бошқармаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг бўлими бош инспектори Хасан Худойбердиев, “Сирдарё ҳақиқати” газетаси “Маънавият бўлими” мудири Холида Пардабоева ва Сирдарё тумани давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи Шуҳрат Алимуҳамедовлар туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлиб, вилоят босқичига чиққан эдилар, – дейди тармоқнинг вилоятдаги масъул ташкилотчиси  Алишер Тожиев. –Уларнинг барчаси ўз касбининг фидойилари, бир неча ўнлаб шогирдлар етиштиришган, меҳнат жамоаси орасида ўз обрўсига эга инсонлардир. Касаба уюшмалари томонидан бундай ходимларни рағбатлантиришдан мақсад,  бу юртда фидойилик, меҳнатсеварлик ҳамиша қадр топишини яна бир маротаба тасдиқлашдан иборатдир.

            – Ушбу тадбирга Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидан  Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси Ғалаба ҚВП шифокори Феруза Эрматова,    РШТЁИМСВФ хирургия бўлими, болалар хирурги Улуғбек Назаров,  Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 3-сон оилавий поликлиника кичик тиббиёт ходими Сайёра Мирзалиева, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими фельдшери  Зухриддин Жўраев ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси Ҳақиқат ҚВПда эмлаш ҳамшираси Раҳбар Худойбердиевалар ташриф буюришган, -дейди соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг  вилоятдаги масъул ходими Раъно Абдалимова. – Аслини олганда, тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган ҳар бир юртдошимиз фидойи, эл дардига малҳам бўладиган кишилардир. Шу боисдан ҳам саралаш босқичлари ҳакамлар ҳайъатига анча қийинчиликлар туғдирди. Бу ерга ташриф буюрган тиббиёт ходимлари бошқаларга ибратли жиҳатлари билан ўрнак бўлишга арзийдиган ходимлардир.

     Ўз корхоналарида касаба уюшмаси қўмитаси тузган Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, савдо ташкилотлари  сони  вилоятимизда кун сайин кўпайиб бормоқда.

Ушбу тармоқ ходимлари касаба уюшмаси  тизимидан ҳам ўз касбининг моҳир усталарини аниқлаш осон бўлмади, албатта.  Гулистон шаҳридаги “Комил хамкор” хусусий корхонаси ошпази Илҳом Ғафуров, Сирдарё туманидаги “Сирдарё принт” МЧЖ муқовачиси Гулчеҳра Холмирзаева, “Бек” бирлашмаси “Камалак универсал савдо” МЧЖ  тикувчиси Моҳида Тошбекова,  Ширин шаҳридаги “Сув оқова” ДУК машинисти Райимжон Облоқулов ва Мирзаобод туманидаги “Суннатулло АСМ” хусусий корхонаси иш юритувчиси Миршариф Атабековларнинг номзодлари танловда иштирок этган юзга яқин фаолларнинг ичидан  саралаб олинди.

     – Камтарона меҳнатимизни қадрлаб, бизни рағбатлантирган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, қолаверса, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз, – дейди Илҳом Ғафуров.

 Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш,қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидан – Сирдарё вилояти бўйича Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси бош мутахассиси Абдусамат Эргашев,  “Ўзавтойўл” ДАК марказий ҳалқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси бош мухандиси Рахмонқул Қўйлиев, “Сирдарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти кадрлар бўйича инспектори Гулизар Глазова, вилоят кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш корхонаси ходимлар ва махсус ишлар бўйича инспектори Мадина Ўраловалар ҳам вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг  фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирдилар.

            Тадбир жуда сермазмун ўтди.

ВКУТБ ташкилий ишлар бўлими мудири  Бахтиёр Ҳайдаров, 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!