Click to listen highlighted text!

КОЛЛЕЖДА МАЪНАВИЯТ СОАТИ

        Инсоният ХХI асрда “одам савдоси” деган балога дуч келди. Дунёнинг қоқ ярмини эгаллаган шўролар тузуми емирилгач,  ташқи миграция кучайди.   Бир давлатдан бошқа давлатга у ёқда яшайдиганларнинг тилини, урф-одатларини, ўша давлатнинг ички қонунларини билмай туриб бораётган кишилар кўпинча қаллобларнинг қўлига тушиб, одам савдоси жабрдийларига айланиб қолмоқдалар.

         Ана шу жабрдийларларнинг орасида бизнинг юртдошларимиз борлиги бизни ташвишга солади. Бу борада Ўзбекистонда собиқ шўро республикаларининг орасида биринчилардан бўлиб одам савдосига қарши кураш тўғрисидаги қонун қабул қилинганлиги, ва шу мавзуда кўпдан-кўп тарғибот ишлари олиб борилаётганига қарамасдан жойларда ҳамюртларимиз таваккал қилиб, “тилу эл билмасдан” енгил пул топиш илинжида кетаётганликлари, баъзан ўз юртдошларимиз томонидан таниш-билиш ва қариндошларини четга “пуллаб” юборилаётганлиги мавжуд ҳолат.

         Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи фаоллар залида ташкил этилган, “Ёшларнинг маънавий қиёфаси ва одам савдосига қарши кураш” мавзусида ўтказилган маърифий тадбирда иштирок этган ва сўзга чиққан “Юрт истиқболи” ахборот-маърифат маркази раҳбари Муқаддас Маликова, Халқ демократик партияси вилоят бўлимининг “Аёллар қаноти” ҳаракати раҳбари  Сабоҳат Зунунова,   вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдарова ва бошқалар одам савдоси ҳақида, унга қарши кураш ва қабул қилинган халқаро ва Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва қонуности ҳужжатлари ҳақида тушунчалар бердилар.

      Шундан сўнг коллеж талабалари томонидан мавзу юзасидан саҳна кўринишлари ижро этилди.

    -Таъкидлаш керакки, бундай маърифий тарғибот тадбирлари ёшларимизнинг онгига яхши таъсир кўрсатади, уларнинг бу борада ўз фикр ва мулоҳазаларига эга эканликларини намойиш этилган саҳна кўринишларидан ҳам билса бўлади, – дейди коллеж маънавий ишлар бўйича директор ўринбосари Матлуба Қурбонова.

         Худди шундай тадбир 20 октябрь куни Гулистон тиббиёт касб-ҳунар коллежи фаоллар залида ҳам бўлиб ўтди.

        ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!