Click to listen highlighted text!

МАЪНАВИЯТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

     Ўтаётган йилда Сирдарё вилоят ташкилот, корхона ва муассасаларида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлар доимий  ўтказилиб келинмоқда. Яқинда вилоят божхона бошқармасида  ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.

    Тадбирни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари  И.Азимов   бошқариб борди. Нотиқ ўз сўзида  мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ва оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида  тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши, бу борада божхона хизматининг тутган ўрни ҳақида йиғилиш  иштирокчиларига кенг тушунчалар берди.

     Шунингдек, маъруза давомида бугунги кунга келиб, божхона ходимлари таркиби ҳам ўзгариб бормоқда, бошқармамизда ўртача ёш 35 ни ташкил қилади. Бу эса ходимларнинг замонавий технологиялардан яхши хабардор бўлибгина қолмасдан, замонавий ахборот тизимидан унумли фойдаланишлари учун имконият яратмоқда. Шу билан бирга кейинги пайтда тадбиркорлар учун қулайликлар айнан ахборот етказиш соҳасида эканлигини ҳисобга олсак, бу нарсанинг қанчалик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш мумкин. Хусусан, бугунги кунда божхона органлари фаолиятига жами  35 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари жорий этилган бўлиб, шундан 22 таси давлат ахборот тизими сифатида рўйхатдан ўтган.  Қолганлари ички идоравий ахборот тизимлари ҳисобланади. Ушбу ахборот тизимларининг яъхлит мажмуаси божхона тўловлари ундирувчанлигини ошириш, расмийлаштирув жараёнларини соддалаштириш, товар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини ташкил этиш, эҳтимолий хатоликларнинг олдини олиш ва ТИФ қатнашчиларига қулайликлар яратишда ғоят муҳим аҳамият касб этмоқдалиги тўғрисида сўз борди.

     Муҳокамада сўзга чиққан  божхона хизмати ходимлари хизмат сифатини ошириш билан бирга нафақат тадбиркорларга яратилаётган қулай шароитлар, балки божхона хизмати ходимлари иш шароитларининг ҳам ҳар томонлама енгиллашгани ва, Интернет орқали хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида айтиб ўтдилар.

   Шундан сўнг сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси З.Ҳайдарова касаба уюшмалари тизимида жорий этилаётган янгиликлар, бошланғич ташкилотлар томонидан ишчи-ходимларнинг маданий ҳордиқлари, маърифий ва ҳуқуқий билилари устида ишлаш, уларнинг саломатликларини сақлаш борасида турли спорт тадбирлари ва ходимлар гимнастикаси ўтказиб туриш мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапирди.

        Тадбир қизғин савол-жавоб, мунозара тарзида ўтди.

                 ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!