“ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!”
Яқинда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши томонидан 12 умум -таълим мактабида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва фаоллари иштирокидаги амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар 12- мактаб бошланғич касаба уюшма раиси О Нобўтаев “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда касаба уюшмаларининг “Кўмаклашиш дастури”ни иштирокчилар орқали барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосига етказиш, уларнинг дастурни амалга оширилишига сафарбар этиш ҳамда иштирокини таъминлаш ҳақида маъруза қилди.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда касаба уюшмаларининг “Кўмаклашиш дастури”ни бажарилишида фаол иштирок этишга даъват этилди. Семинар қатнашчилари Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшма аъзоларига Мурожаати ўқиб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро меҳнат ташкилотларининг Конвенциялари тўплами тарқатилди.
Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Сирдарё туман кенгаши раиси М.Хаиткулов