Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАСИ СТИПЕНДИАНТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

           Касаба уюшмалари ишловчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳимояси йўлида кўплаб акциялар ўтказиб келмоқда. Бу йил “Касаба уюшмалари – талабаларга” номли акция кўлами кенгайиб университет талабаларининг 23 нафари касаба уюшма стипендиясига эга бўлдилар. Эътиборлиси, олий ўқув юртининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иқтидорли талабаларининг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг 6 баробари миқдорида бир марталик  стипендия сертификати тақдим этилди.

           – Ўқиш давомида “Менинг бизнес ғоям”, “Ёш тадбиркор- элга мададкор” кўрик- танловларида қатнашиб совриндор бўлганман. Бу сертификат мен учун алоҳида ўрин тутади, – дейди Филология факултети талабаси, университет ёшлар иттифоқи факултет етакчиси  Авазхон Алменов.

             – Бу йил насиб битирувчиман. Кейинги йил касаба уюшма аъзоси бўламан. Аммо ташкилотнинг ҳимоясини ҳозирдан ҳис қилаяпман.

            -Юртимизда биз ёшларнинг ўқиб, билим олишимиз учун кенг имкониятлар яратилган, -дейди Физика-математика факулътети 3 –босқич талабаси Раҳима Худоёрова. – Кеча университетдан касаба уюшмаси стипендияти бўлганлигим ҳақида қўнғироқ бўлганда оиламиз билан ҳаяжонландик. Ўқув йили бошида берилган бу маблағ бизга катта ёрдам бўлди.

                  Сертификатлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.  Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Камолиддин Акбутаев қатнашди ва сўзга чиқди.

 

 

Озода Мамадалиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!