“ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ” НИШОНЛАНДИ
Гулистон шаҳридаги “Ёшлар”марказида 11 октябрь – «Халқаро қизлар”куни муносабати билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида «Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида фестивал ўтказилди. Гулистон шаҳридаги “Ёшлар”марказида 11 октябрь – «Халқаро қизлар”куни муносабати билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида «Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида фестивал ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова сўзга чиқди ва байрам билан тадбир иштирокчиларини табриклади. Фестивални ўтказишдан мақсад – қизларнинг билим олишга бўлган қизиқишини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, шу билан бирга уюшмаган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, бугунги эзгу ислоҳотларга фаол муносабатини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларни оилавий ҳаётга тайёрлашдан иборатдир, – деди Д.Ўролова ўз сўзида.Ундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳаётхон Ортиқбоева “Ўзбек аёлларининг тарихий сиймолари” мавзусида маъруза қила туриб, қизларнинг эътиборини Амир Темур саройининг энг ёрқин юлдузи бўлган Сарой Мулк хоним ҳақида сўзлаб берди. – Қизларимиз ўрнак олишимиз лозим бўлган аёлларимиз Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим ва шу каби халқимизнинг нафис жинс вакиллари тарихимизда кўплаб топилади. Айниқса, Сарой Мулк хонимнинг буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг ҳурматига ва ишончига сазовор бўлгани, давлат ишларида у билан ҳамиша маслаҳатлашиб иш қилгани, фарзандлари ва набираларининг тарбиясини айнан унга ишониб топширганлигининг ўзиёқ буюк момомизнинг жуда ақлли ва доно бўлганлигидан даракдир, – деди у ўз сўзида. – Оилаларнинг мустаҳкам бўлиши айнан қизларимиз тарбиясига ҳам жуда боғлиқ. Шу боис, ёшлигингизда қизлар билиши лозим бўлган барча билим ва кўникмаларни ола билишингиз керак. Бунинг учун сизнинг кўз олдингизда ҳамиша Бибихоним сиймоси турсин. Келажакда улар хонадон бекаси, она бўлишингиз ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилишингиз зарурлиги ҳамиша ёдда тутинг.Шунингдек, тадбирда Вилоят Репродуктив саломатлик маркази бош шифокори Сайёра Бобоева “Репродуктив саломатлик”, Гулистон давлат университети доценти, фалсафа фанлари кандидати Равшанбек Маҳмудов “Ёшларнинг турли носоғлом ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш”, вилоят адлия бошқармаси ходими Фурқат Арслонов “Эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари” мавзуларида қизлар билан суҳбатлашдилар. Фестивалда уюшмаган ёшлардан иборат ҳунарманд ва ижодкор қизлар ҳам ўз ижод намуналари билан иштирок этдилар. Ушбу фестивал бизнинг билим олишга бўлган қизиқишларимизни, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, тенгдошларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ташаббускорлик муҳитини яратишга кўмаклашади, биз ёшларни миллий урф-одатлар ва қадриятларимиз, миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашга хизмат қилади, – дейди ёш шоира Иззатой Ўролова. Тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида ташкил этилган “Ижодкор ёшлар клуби” аъзоларининг чиқишлари, шунингдек, чиройли қўшиқ ва рақслар билан узоқ давом этди.
Зебо Ҳайдарова