Click to listen highlighted text!

ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДАЛАР

           Айни пайтда юртимизнинг барча ҳудудларида пахта-йиғим терими уюшқоқлик билан давом этмоқда. Куннинг иссиқ кунларида пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш авж паллага кирган.
Йиғим-терим ишларида Ўзбекистон Либерал Демократик партияси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан бир қатор фермер хўжаликлари пахта далаларида ҳашарда иштирок этаётган уюшмаган аҳолидан ташкил топган “Фидойи аёллар” ва “Фидойи ёшлар” гуруҳлари теримчилари ҳузурида тадбирлар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги Мирзаобод тумани далаларида бўлиб ўтган шундай учрашувда O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарати фаоллари, вилоят хотин-қизлар Қўмитаси раиси Д.Ўролова ҳамда ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Х.Аминовлар иштирок этишди.
Мирзаобод туманидаги “Оқ олтин” СИУ ҳудудидаги “Сатторқул авлоди” кўп тармоқли фермер хўжалиги даласида ташкил этилган тадбирда вилоятда биринчилардан бўлиб пахта режасини ортиғи билан бажарган ёш фермер Жахонгир Исломов фермер хўжалигида ўтган учрашувда илғор теримчилар ва фермер рағбатлантирилдилар.
– Фермер хўжалигимиз 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, 2014 йилдан буён фермер хўжалиги раҳбариман. Хўжалигимизнинг ер майдони 39 гектар бўлиб, 15 гектари пахта, 10 гектари – боғ, 4 гектарида тутзор барпо этилган ҳамда паррандачиликни ривожлантирилмоқда. Шуни ҳам алоҳида айтиш лозимки, 15 гектар майдонга экилган “С-65” навли пахтани парвариш қилиб, гектаридан 21-25 центнердан ҳосил кўтарилди. Шартномавий режамиз 30 тонна эди, ҳозиргача 34 тоннадан ортиқ пахта хом ашёсини йиғиб териб топширдик, – дейди ёш фермер.
ННТ вакиллари Мирзаобод туманидаги “Ботир Санжар файз” фермер хўжалиги далаларида ҳам бўлишди. Учрашувда энг илғор теримчилардан Дилрабо Каримова, Холниса Ниёзова, Шаҳзод Абдухалилов, Малоҳат Каримова, энг фаол ҳашарчилардан Дилором Усмонова, Раъно Холдорова, Вазира Тожибоева, Бахтигул Азизова, Раъно Хўжамуратова, отряд раҳбарларидан эса Содиқжон Тошбоев ва Дилмурод Ёрматов O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташаккурнома ва ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

                                                          O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

                                                      “ Аёллар бўлими” мудири:      С.Бабаева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!