Click to listen highlighted text!

ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИГА АЪЗО БЎЛИШДИ

Сирдарё вилояти Ички ишлар ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасини ташкил этиш бўйича таъсис конференция иши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят Ички ишлар ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасини ташкил этиш, унинг таркиби ва аъзоларини сайлаш, қўмита раисини сайлаш, бирлашган касаба уюшмаси тафтиш комиссияси таркиби, комиссия раисини сайлаш масалалари ҳамда бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг тармоқ касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши таркибига киритиш масалалари муҳокама қилиниб тасдиқланди.
-Маълумки, шу кунга қадар ички ишлар тизимидаги эркин ёлланган ходимлар касаба уюшма аъзолари бўлиб, махсус унвонга эга ходимлар аъзо эмас эди, – дейди тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Алишер Таджиев. – Дастлаб тизимнинг бошқармалари, туман, шаҳарлар бўлимларида 20 та бошланғич ташкилотлар тузилди. Бугунги конференсия иши якунида уларнинг барчаси бирлаштирилган қўмита тузилишига эришилди.
-Бирлашган қўмита аъзолигига 11 нафар аъзолар, шунингдек, Ички ишлар ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Зохид Рамзуллаев сайланди,- дейди тармоқ касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ғулом Жумабеков. – Кенгашимиз таркибига бугун қарийб 3000 нафар янги аъзолар қабул қилинди.
– Ҳар йили болаларни соғломлаштириш учун оромгоҳларга жўнатамиз. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари болалар транспортини кузатиб қўйишади. Уларнинг фарзандлари учун оромгоҳ йўлланмаси бераолмаганмиз, – дейди Қ.Эшназаров. – Бугундан бошлаб ҳар қандай йўлланма олишда муаммо бўлмайди. Чунки сиз касаба уюшмаси аъзолари бўлдингиз. Ўзингиз, ҳатто оила яъзоларингиз учун ҳам республикамиз ҳудудидаги 16 та дам олиш сиҳатгоҳлари учун йўлланма олиш имконияти пайдо бўлди. Қолаверса, меҳнат соҳасидаги ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларни муҳокама қилиш, юридик клиника фаолиятидан доимий равишда бепул фойдаланиш имкониятларига эга бўлдингиз.
Конференция ишида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Илҳомжон Ахмедов, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Абдуҳамид Юлдашев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қаршибой Эшназаров, тармоқнинг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Алишер Таджиевлар иштирок этишди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!