Click to listen highlighted text!

“СОҒЛОМ ОИЛА” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Касаба уюшмаларининг “Соғлом оила” шиори билан ўтказиб келаётган спорт мусобақалари ишловчи ходимлар орасида ҳар йили катта қизиқиш билан кутиб олинади. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларининг инсон ва оила ҳаётидаги аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган мусобақалар ўтказилишига старт берилди.
Мусобақанинг корхона, ташкилот ва муасасаларда бўлиб ўтадиган қуйи босқичлари иштирокчилари сони ҳар йили ошиб бормоқда. Бир жамоа эстафетаси, арқон тортиш, эпчиллик, шашка, шахмат, бадминтон, югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, чаққонлик ва мерганлик, моҳир ҳужумчи, қаддимизни ростлаймиз – сакрашни бошлаймиз, тезлик эстафеталари каби қизиқарли шартлардан иборат спорт мусобақаси иштирокчилардан юқори тайёргарлик ва алоҳида кучни талаб қилмайди. Оилавий таркиб учун жуда қулай. “Ўзбектелеком” АКнинг Сирдарё филиалида бўлиб ўтган спорт тадбири иштирокчилари мусобақа ҳақиқий хордиқ бўлганлиги, оилавий таассуротлар бир умрга ёдда қолишини айтиб, ташкилотчиларга миннаддорчилик билдиришди.

– Ўтказилган тадбирдан мақсадимиз ходимларимизда спортнинг оммавий турларига қизиқиш уйғотиб, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилишни мақсад қилганмиз, -дейди бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Сиддиқов.
Барча иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

ВКУТБ маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!