Click to listen highlighted text!

ҲАЗРАТ МИР АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНДИ

Она тилимизга муҳаббат ҳар биримизнинг қалбимизда, аввало, Алишер Навоий асарлари мутолааси орқали пайдо бўлади. Бу бебаҳо меросдан халқимиз, айниқса, ёшларни қанча кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтириш, жамиятимизда эзгу фазилатларни камол топтиришга катта ҳисса қўшган бўламиз.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг вилоят филиалида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб ўтказилган маънавият соатида сўз шу ҳақда борди.
Тадбирда Гулистон Давлат университети катта ўқитувчиси, шоир Йўлдош Карим, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдарова, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ғулом Жумабеков ва филиал ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг вилоят филиали бошқарувчиси А. Пўлатов бошқариб борди.
Буюк мутафаккирнинг бебаҳо асарлари инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ва самимият туйғуларини мустаҳкамлайди, – дейди Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси, шоир Йўлдош Карим. – Навоий ғазалларини бугун дунё миқёсида ўрганмоқдалар. Шеърият султонининг асарлари бугунги кунда жуда кўплаб тилларга таржима қилинган, ҳайкаллари энг тараққий топган мамлакатларда қад кўтариб турибди.
Сўзга чиққанлар Навоий даҳоси, унинг ғазалларининг нафақат ўзбек адабиёти, балки жаҳон адабиёти дурдоналари эканини, асарларда эзгулик, одоб-ахлоқ, маънавият мангу барқ уриб туришини таъкидладилар.
Тадбир ғазалхонлик билан давом этди.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!