Click to listen highlighted text!

МАҲАЛЛА МАСЛАҲАТЧИЛАРИ БЕЛЛАШДИ

Гулистон шаҳрида «Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи» кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи ўтказилди.
«Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган танловда туман ва шаҳарлар босқичидан ғолиб бўлган 11 нафар иштирокчи ўзаро баҳслашди.
Танлов иштирокчиларининг иқтидорлари – фуқаролар йиғинларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижроси борасида амалга оширган ишлари тақдимоти, билим савияси, ҳуқуқий саводхонлиги, фаолиятига оид барча маълумотларнинг мавжудлиги ва янгиланиб борилаётганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари юзасидан синовдан ўтди.
Янгиер шаҳридаги “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини вакили Жўрақул Бобоев биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” ҳамда Ширин шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари Сайфиддин Солиев ҳамда Мустофоқул Хўжақуловлар қўлга киритди.
– Президентимиз ташаббуси билан ўзини ўзи бошқариш органларига жуда катта имкониятлар берилмоқда, – дейди танлов ғолиби Ж.Бобоев. – Ана шу ғамхўрликларга жавобан, аввало, маҳаллаларимизда тинчлик, миллатлараро тотувлик, аҳоли бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим.
Ғолиблар ташкилотчилар ҳамда касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!