Click to listen highlighted text!

ДАВРА СУҲБАТИ БАҲСЛАРГА БОЙ ЎТДИ.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси туман, шаҳарларда жойлашган ташкилотларда тез-тез ходимлар билан учрашиб, ишчи-ходимлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида семинар ва давра суҳбатлари ўтказиб келишмоқда. Шундай давра суҳбати Боёвут туманлараро “Агрокимёҳимоя” минерал ўғитлар базасида ўтказилди. Унда шу база ходимларидан 30 нафари қатнашиб, чин дилдан очиқ суҳбат уюштирилди. Давра суҳбатига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири, юристконсульт, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири таклиф этилди.
Давра суҳбатида мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа Қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.
Давра суҳбати жуда қизиқарли савол-жавоблар, музокара ва фикрлар билан бой тарзда ўтказилди. Давра суҳбатидан ишчи-ходимлар мамнун бўлиб, шундай учрашувлар доимий ўтказиб турилиши таклифини билдиришди.
Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!