Click to listen highlighted text!

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОВОСЛИК 20 НАФАР АЁЛ КАСАБА УЮШМАСИ ҲОМИЙЛИГИДА ХОРАЗМ САЁҲАТИГА ЮБОРИЛДИ

“Аёллар дафтари”га киритилган ховослик 20 нафар аёл вилоят касаба уюшмаси ҳомийлигида Хоразм вилоятининг кўхна шаҳарларига саёҳатга юборилди. Ховос тумани мамлакатимизнинг чегара ҳудудларида жойлашган манзил ҳисобланади. У ерда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг юртимиз туристик шаҳарлари томошасида бўлиши маданий хордиқ чиқаришига кўмаклашади.
Гулистон шаҳар темир йўл вокзалида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Рустамбек Турсунмуродов саёҳат иштирокчиларига оқ йўл тилаб, 3 кунлик саёҳат дастури билан таништирди.
Суҳбат давомида гуруҳдаги аёлларнинг темирйўл транспортидан биринчи марта фойдаланаётгани, Хоразм манзараларини фақатгина зангори экранда кўришганини айтишди.
-Оддий қишлоқ аёли кўнглини кўтариш, ҳамиша ёдида қоладиган саёҳатлар ташкил этаётган давлатимизга, вилоят раҳбарларига ташаккур, -деди Ховособод мфйда яшовчи Суннатой Мирзабаева. – Толиқмай боришимиз учун қулай транспорт, хордиқ учун меҳмонхона шароитлари билан иззат қилаётган касаба уюшмаларига ҳам рахмат. Бўлмасам минг километрдан зиёдга боришимиз имконсиз эди. Хонадонлар-у юртимизда тинчлик бўлсин, барча инсонларнинг юзлари ёруғ бўлсин.
Хоразм саёҳати аёлларга унутилмас байрам совғаси бўлди.

Озода МАМАДАЛИЕВА

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!