Click to listen highlighted text!

ОБОД ЭЛГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

Президентимизнинг 2018 йил 23 февралдаги “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори доирасида Наврўз айёмини муносиб кутиб олиш ва нишонлашга Сирдарё вилоятида ҳам алоҳида ҳозирлик кўрилмоқда.
Умумхалқ ҳашари кунлари вилоят бўйича 275 гектардан зиёд ер майдони ободонлаштирилди, 150 километрдан ортиқ ариқ, лоток ва зовурлар тозаланди, 450 тонна маиший ва саноат чиқиндилари чиқариб ташланди, бу ишларни бажариш учун 350 дан зиёд техника воситалари жалб этилди.
Ҳашарчиларнинг кучи билан, 100 дан зиёд қабристон тозаланди, 40 минг тупдан зиёд манзарали, 25 мингга яқин мевали дарахт кўчатлари, 22 минг дона турли гул кўчатлари экилди, 52 минг туп дарахтларга шакл берилиб, таглари оқланди.
Вилоят бўйича 200 га яқин оиланинг 97 квадрат метр ҳажмдаги уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирлаб берилди.
Бир сўз билан айтганда, сирдарёликлар Наврўзни кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан қарши олишди.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!